...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлига. “Металлург” пешқадамга айланди


21:08, 16.03.2018 Спорт
 2 688

Ўйиннинг 2-дақиқасида бекободликлар уюштирган ҳужум эвазига Суҳроб Нуруллоев ҳисобни очди ва шу гол...

Бугун, 16 март куни Суперлиганинг 3-тур доирасида “Металлург” клуби Бекободда “Қўқон-1912”ни қабул қилди. Бугунги ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори эди.
 
Учрашув мезбонлар учун омадли бошланди. Ўйиннинг 2-дақиқасида бекободликлар уюштирган ҳужум натижасида Суҳроб Нуруллоев ҳисобни очди.


 
Қолган дақиқаларда “Қўқон-1912” катта куч билан ҳужумга зўр берди. Аммо мезбонлар дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
 
Натижада “Металлург” ўз очколарини 5 тага етказиб, жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди.
 
Суперлига, 3-тур.
“Металлург” – “Қўқон-1912” 1:0.
Гол: Суҳроб Нуруллоев (2).
 
“Металлург”: 1. Зафар Сафоев, 5. Аббос Отахонов, 7. Суҳроб Нуруллоев (17. Жавоҳир Соҳибов 75), 8. Шаҳзод Шайманов, 9. Забихилло Ўринбоев, 10. Ислом Исоқжонов, 16. Жасур Ҳасанов, 55. Акбар Исматуллаев, 77. Муҳаммад Исаев, 88. Аброр Ҳусинов (20. Дилёр Эрматов-65), 90. Зафар Тўраев (91. Павел Смольяченко-85).
 
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев (18. Баҳодир Пардаев-71), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков (7. Жамшид Ҳасанов-86), 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (95. Милан Спремо-46).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Суперлига Металлург Қўқон-1912 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!