...
МЕНЮ
ONLINE TV

Султонов: “1 декабрдан шифокорларнинг ойлиги оширилади”


17:39, 02.11.2018 Жамият
 10 121

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан жорий йилнинг 1 декабридан тиббиёт соҳаси ходимларининг ойлик маошлари оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов айни дамда ўтаётган 2018 йилдаги давлат бюджети ижроси ва 2019 йилдаги асосий параметрлар мавзусидаги анжуманда маълум қилди.

"Президентимиз шифокорларнинг маошини кескин оширишни буюрдилар. 1 декабрдан тиббиёт ходимларининг ойлиги 20 %га ошади", дейди вазир ўринбосари Султонов.



Маълум қилинишича, 2019 йилда ҳам шифокорларнинг маоши оширилиши режалаштирилмоқда. Бу жараён келаси йил икки босқичда амалга оширилади. Тиббиёт ходимларининг маоши 2019 апрель ойида 15 %га, куз мавсумида эса яна 10 %га оширилиши режалаштирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ижтимоий соҳа ходимлари - ўқитувчи ва МТМ тарбиячиларининг ойлиги бир неча баробарга ошди. Хусусан, МТМ тарбиячиларининг ойлиги йил давомида 40 %га оширилди.

Теглар:Дилшод Султонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар