...
МЕНЮ
ONLINE TV

Стюардесса самолётдан пастга қулаб тушди


12:40, 25.10.2017 Олам
 4 930

Стюардесса қарийб 3 метрлик баландликдан пастга қулаб тушган ва жароҳатлар олган.

Хитойда “China Eastern Airlines” авиакомпаниясининг стюардессаси парвозга шайланиш вақтида самолётдан тушиб кетди. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашри хабар берди.
 
Гап шундаки, борт кузатувчиси эшикни ёпаман деб пастга қулаб тушган. Воқеа 23 октябрь куни Шэньчжэнь аэропортида содир бўлган.
 
Учиш-қўниш йўлагида самолётни парвозга тайёрлаётган механик қизни кўриб қолган. Стюардесса қарийб 3 метрлик баландликдан пастга қулаб тушган ва тан жароҳати олган.
 
Юз берган воқеадан сўнг самолёт парвозни 2 соатга кечиккан ҳолда амалга оширишга мажбур бўлди.
 
Таъкидланишича, аслида қоида бўйича самолёт эшигини 2 нафар борт кузатувчиси ёпиши керак. 
Дурдона Расулова 

Теглар:China Eastern Airlines Стюардесса Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!