...
МЕНЮ
ONLINE TV

Стресс сабаб озиш мумкин экан, ишонмайсизми? Унда ўқиб кўринг


09:08, 09.12.2017 Олам
 2 515

51 ёшли аёл оиласида мусибатли кунлар бошлангандан сўнг, бирданига 130 кг вазндан 50 килограммга озиб кетди.

Австралиялик 51 ёшли аёл Линда Файе Снельсон бирданига 50 килограммга озиб кетди.


 
Бунга Линданинг онаси ва турмуш ўртоғининг кутилмаган вафоти сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
 
Маълум бўлишича, Линда оиласида мусибатли кунлар келишидан олдин 130 килограм оғирликда бўлган.
 
Линданинг онаси оғир хасталикдан сўнг вафот этган бўлса, икки кун ўтиб, турмуш ўртоғи Файедан саратон касаллиги сабабли айрилган.
 
Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг Линда ўзини ўлдириш учун бир қадоқ дори сотиб олади ва қабристонга бориб, ёмғир остида 4 соат қолиб кетади.
 
Линда Снельсон шу ҳодиса ва бошидан ўтказган қийин кунлари хақида сўзлаб берди.
 
“Ўзимни ўлдирмоқчи эдим, лекин ўша вақт хаёлимга  бир фикр келди: “Линда - бу ишинг билан ҳеч нарсани ўзгартира олмайсан, ҳаёт билан курашишда давом этишинг керак” сўзлари мени яна қайта яшашга ундади”, - дейди Снельсон.
 
Линда шундан сўнг, яшаш ҳаёт тарзини соғлом турмуш тарзига ўзгартирди.
 
У биринчи овқат рационидан таркибида оқсил сақловчи гуруч, макарон маҳсулотлари ва шакар истеъмол қилишни чиқариб юборди.
 
Линда кун давомида кўп сув ичади ва вақтида овқатланишни одат ыилиб олган.
 
Снельсон куннинг уч соатини мустақил  машғулотларга бағишлайди ва шу тарзда қандли диабет касаллигидан фориғ бўлиб, 50 килограм озишга муваффақ бўлди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Линда Файе Снельсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!