...
МЕНЮ
ONLINE TV

Максим Фадеев “Яндекс”ни судга берди


15:45, 25.06.2016 Олам
 4 113

Бунга қўшиқчи Линданинг мусиқий альбоми “Яндекс” платформасида жойлаштирилгани сабаб бўлди

Россиялик таниқли продюсер ва хонанда Максим Фадеев “Яндекс-Мусиқа” интернет-канали устидан судга ариза берди.и Бу ҳақда “Dayonline.ru” нашри хабар бермоқда. Бунга қўшиқчи Линдага тегишли мусиқа альбомининг “Яндекс-мусиқа” интернет каналида жойлаштирилгани сабаб бўлди. Гап шундаки, ушбу мусиқий альбомнинг муаллифлик ҳуқуқи Максим Фадеевга тегишли бўлган.
 
“Айни дамда“Яндекс-мусиқа” интернет-канали ва Максим Фадеев ўртасида суд ишлари бошланган. Ушбу интернет-канал Максим Фадеев муаллифлигидаги қўшиқчи Линда ижро этган қўшиқларни омма эътиборига унинг рухсатисиз ҳавола этган. Макфим Фадеев эса қўшиқлардан фойдаланиш ҳуқуқини ҳеч кимга бермаган. “Бу иш учун қўшиқчи Линда эмас, “Яндекс-мусиқа” интернет-канали жавобгар”, дейди Максим Фадеевга тегишли продюсерлик маркази бош директори Ирма Польских.
 
Қонунбузарлар судга қадар оммавий платфомадан муаллифлик ҳуқуқи Фадеевга тегишли бўлган қўшиқларни ўчириб ташлашга улгуришган. Ҳозирда суд иши давом этмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Максим Фадеев Яндекс Линда Суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!