...
МЕНЮ
ONLINE TV

Стокгольмдаги ўзбекистонлик террорчи ким ва у нега бу ишни қилди?


12:30, 10.04.2017 Олам
 8 200

Самарқандлик бу одам 2014 йил ноябрда қочоқ мақомини олиш учун Швеция ҳукуматига мурожаат қилади.

Швеция пойтахти Стокгольм марказида юк машинаси одамлар устига бостириб келган эди. Полиция томонидан қўлга олинган ва ўз айбини тан олган гумондор шахс Ўзбекистон фуқарос эканлиги маълум қилинган эди.
 
“Aftonbladet” нашрининг хабар беришича, у 39 ёшли Раҳмат Оқилов. Самарқандлик бу одам 2014 йил ноябрда қочоқ мақомини олиш учун Швеция ҳукуматига мурожаат қилади. Лекин у бу вақтгача қонуний яшаб ва ишлаб келган. 2016 йилнинг ёзида Швециянинг иммиграция ҳукумати унинг илтимосини рад этади ва 6 ой давомида аппеляцияга топшириши мумкинлигини билдиришади. Бироқ у мазкур ҳуқуқидан фойдаланмайди.
 
Декабрь ойида у Швецияни тарк этиши ҳақида буйруқ берилади. Февралда ҳали ҳам Швецияда ноқонуний яшаётгани маълум бўлади ва полицияга уни депортация қилиш учун ордер берилади. Икки ҳафта ўтгач, 27 февралда Оқиловга чақирув хабари жўнатади. У келмайди ва 7 апрелга қадар полиция у билан бошқа шуғулланмайди.
 
Энди швед журналистлари хавфсизлик хизмати сўнгги йилларда Оқилов ислом радикалига алоқадорлиги ҳақида “хабар” олганига қарамай, у нега депортация қилинмагани тўғрисидаги саволга ҳукуматдан жавоб олишга ҳаракат қилишмоқда.
 
7 апрель куни Раҳмат Оқилов ўғирланган юк машинасини одамларнинг устига ҳайдаб борганидан сўнг метрога тушади ва аэропортга боради. Унинг кейинги ҳаракатлари бир неча кузатув камераларига муҳрланади. Ўша куни кечқурун уни ҳибсга олишади.
 
У “бу ишни Суриядаги ҳужумга қарши” амалга оширганини айтган. Expressen’нинг ёзишича, Оқилов “Ислом давлати” террористик гуруҳи “буйруғи” билан теракт уюштирган бўлиши мумкин.
 
Оқиловдан ташқари, яна бир гумондор ҳам ҳибсга олинган. Полициянинг сўзларига қараганда, унга нисбатан шубҳа “камроқ”.
Сумбула

Теглар:Стокгольм теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!