...
МЕНЮ
ONLINE TV

Стивен Сигал нима учун “Asian Fight–2017”да иштирок этмаганини айтди


08:37, 13.09.2017 Спорт
 6 247

Стивен Сигал яна Ўзбекистонга келишдан умидвор эканлигини билдирди.

Шу йилнинг 9 сентябрида Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида “Asian Fight–2017” шоу кечаси ташкил этилди. Бу шоунинг энг кутилган они Жан-Клод Ван Даммнинг ташрифи эди. Аммо кечага бир неча кун қолганида, ташкилотчилар актёр ва спорт устасининг Тошкентга кела олмаслигини маълум қилишди.
 
Ван Даммнинг ўрнига 8 сентябрь куни жанг санъати устаси Стивен Сигал Тошкентга ташриф буюрди. Шу куни Стивен Сигал Тошкентнинг турли жойларида бўлди. “BABOS” от спорти клуби ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият  институтида бўлди. Аммо 9 сентябрь куни узоқ кутилган “Asian Fight–2017” шоу кечасида иштирок этмади. Голливуд актёри Стивен Сигал Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали фикрларини ёзиб қолдирди:
 
“Мен Санъат ва маданият институти талабалари билан учрашиб, улар билан мулоқот қилишга муваффақ бўлдим. “Ўзбегим” китоби тақдимоти ва катта фестивалда иштирок этдим. Бу ерда эса бу ажойиб мамлакатнинг анъаналари билан танишдим”, деб ёзади Стивен Сигал.
 
“Asian Fight–2017” кечасида иштирок эта олмаганлигига эса қуйидагича изоҳ берди:
 
“Мен бу кечада иштирок этишни жуда истаган эдим, лекин менга умуман алоқаси бўлмаган сабаблар ва вазиятларга кўра “Asian Fight–2017” шоу кечасида қатнаша олмадим”.
 
Стивен Сигал ўз битиги орқали, шунингдек, яқин орада Ўзбекистонга қайтишига умид билдирди. Ўзбекистон ва у ердаги мухлислари билан яқиндан танишиш истагида эканлигини қайд этди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Asian Fight–2017 Стивен Сигал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!