...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сталиннинг набираси 81 ёшида вафот этди


10:06, 23.12.2016 Олам
 2 722

Евгений Жугашвили кўчада кетаётиб, тоби қочганлиги боис йиқилган.

Бундан 137 йил аввал, 21 декабрь куни Иосиф Сталин дунёга келган эди. Унинг туғилган кунидан бир кун ўтиб, 22 декабрь санасида унинг набираси Евгений Жугашвили 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, Жугашвилининг Москва кўчаларининг бирида кетаётиб тоби қочиб йиқилган ва саноқли дақиқаларда жони узилган.
 
Ерга даст йиқилган Евгений Жугашвилининг олдидан ўтиб кетаётган йўловчилар тез тиббий ёрдамни чақиришган. Бироқ воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари ўлим ҳолатини қайд этишган холос.
 
Шифокорларнинг тахминларига кўра, Евгений Жугашвили ўткир юрак етишмовчилиги сабабли вафот этган.
 
Евгений Яковлевич Жугашвили муҳандис, тарихчи эди. Уни Россия ҳамда Грузия жамоат арбоби сифатида яхши танишарди.
 
Жуковский номидаги ҳарбий-ҳаво муҳандислик академиясини тугатгач, узоқ йиллар давомида собиқ СССР ҳарбий заводларида ишлаб келган. Кўплаб космик кемаларни парвозга тайёрлаш жараёнида, хусусан, Байконур операциясида ҳам иштирок этган.
 
Жугашвили икки давлат Россия ҳамда Грузия фуқаролигига эга бўлган. Унинг отаси Иосиф Сталиннинг катта ўғли Яков Жугашвили эди.
 
ОАВга берган интервьюларида буваси Иосиф Сталинни ҳеч қачон кўрмаган бўлса-да, ундан қолган хотира – ёдгорликларни асраб-авайлашга ҳаракат қилиши ҳақида айтганди.
 
1990 йили Евгений Яковлевич Жугашвили у “Яков, Сталиннинг ўғли” фильмида ўз отасини ижро этган.
Умида Якубова

Теглар:Иосиф Сталин Яков Жугашвили Евгений Жугашвили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!