Теракт Ал-Шабаб террористик гуруҳи томонидан амалга оширилган
Ал-Шабаб террористик гуруҳи Сомалининг Баидоа туманида ресторан ва гавжум чорраҳада уюштирган теракт натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Ал-Шабаб гуруҳи Сомали пойтахти Могадишо ва бошқа районларда бунга ўхшаш терактларни тез-тез амалга оширади. Гуруҳнинг мақсади ҳукуматни ағдариш ҳисобланади.
“Ресторан ва чорраҳа жуда гавжум бўлган”, – дейди полиция маёри Билов Нурр.
Полиция полковники Абди Усмоннинг айтишича, терактда жами 30 нафар одам ҳалок бўлган, 40 киши жароҳатланган. Чорраҳада бомба ўрнатилган машина портлатилган, айни пайтда ресторанда эса ҳудкуш томонидан теракт амалга оширилган.

Руслан Сулаймонов