...
МЕНЮ
ONLINE TV

Содир этган жиноятини Facebook орқали ёритган киши қидирилмоқда


10:15, 18.04.2017 Олам
 3 783

Огайо штати полицияси жиноятчи ҳақидаги маълумот учун 50 минг доллар миқдорда пул мукофоти белгилади.

Американинг Кливленд шаҳри полицияси Facebook ижтимоий тармоғининг тўғридан-тўғри эфири орқали қотилликни трансляция қилган жиноятчини қидирмоқда. Уни қўлга олишга ёрдам берган кишига эса 50 минг доллар миқдорда мукофот пули ҳам белгилади. Бу ҳақда “Fox News” хабар бермоқда.
 
Полициянинг тахмин қилишича, қотилликни Стив Стивенс исмли шахс содир этган. У трансляция вақтида аввал ҳам бир неча марта жиноят қилганини, аммо унинг қилмишларидан полиция бехабарлигини айтган.
 
Айни вақтда Огайо штати полицияси “қуролланган ва хавфли” деб аталаётган жиноятчини қидирмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Жиноятчи Facebook Огайо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!