...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ хотинининг юзини куйдирган эркакнинг “чандиқлари” битадими?


15:07, 20.11.2017 Олам
 4 894

Маринанинг қулоқларида қулоқчинлар бўлганлиги сабабли собиқ эрининг орқасидан пойлаб келгани ва кутилмаганда ҳужум қилганини сезмай қолди...

Туркиянинг Эскишаҳар ҳудудида яшайдиган аёлга собиқ эри томонидан тан жароҳати етказилган.  Бу ҳақда “Hurriyet.com” нашри хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, Туркия давлати фуқаролигига эга бўлган асли грузиялик Марина Лаквекелиан жиноятни содир этганликда қўлга олинган шахс билан муқаддам никоҳда бўлган. Аниқланишича, аёлнинг собиқ турмуш ўртоғини унинг юзини қасддан куйдиришга қарор қилган. Бунга сабаб...
 
Хабарда таъкидланишича, икки ёш севишиб турмуш қурганидан кейин оилада маиший сабаблар туфайли низо келиб чиқа бошлаган. Эр-хотин орасига муттасил совуқлик тушавергач, Марина Лаквекелиан бунга чидай олмаганлиги сабабли эри билан ажрашишга қарор қилади. Аёлнинг аризасига кўра никоҳ бекор қилинади ҳам...
 
Турмуши бузилганидан кейин аламзада бўлган йигит Маринани таъқиб қила бошлайди. Ҳатто йўлини тўсиб қўрқитади, бироз вақтдан сўнг ўлдириш билан таҳдид қилинган мазмунидаги хатлар юбора бошлайди.
 
Бу ҳолат бўйича Марина ўз адвокатига бир неча бор мурожаат қилганлиги қайд этилган.
 
Бир куни Марина уйидан унча узоқ бўлмаган савдо дўконларининг биридан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб қайтаётган вақтида собиқ турмуш ўртоғи унинг орқасидан изма-из келаётганини пайқамай қолади.
 
Аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи қўлидаги қизиб турган жисм билан Марина Лаквекелианнинг юз қисмига ҳужум қилади. Аниқроғи унинг боши, қулоқ ва бурун атрофидаги юз терисини куйдиришга қасд қилади.
 
Марина ўзини ҳимоя қилишга ҳаракат қилса-да барибир унинг соғлиғига жиддий зарар етди. Жиноятчи эса дарҳол воқеа жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлади.
 
Воқеа содир бўлган дўкон яқинида жойлашган кафе ходимлари аёлга ўзлари эплаганча биринчи тиббий ёрдам кўрсатишади ҳамда дарҳол шифохонага олиб боришади.
 
Воқеадан сўнг Марина Лаквекелиан жарроҳлик столига ётқизилди ва юз қисми пластик операция қилинди.
 
Маринанинг юзида чандиқлар пайдо бўлгани рост. Энди бу чандиқлар унинг собиқ турмуш ўртоғига нисбатан пайдо бўлган нафратидек бир умр кетмаслиги ҳам рост. Жиноятчи “меники бўлмасанг, ҳеч кимга керак бўлмайдиган қилиб қўяман” қабилида тутган қилмиши учун жазо олиши ҳам тайин.
 
Бироқ никоҳдан сўнг ҳам ўз муносабатларида бир қарорга келиб ололмаган ёшларнинг ҳаётида қолган “чандиқлар”га энди даво топилмаса керак...
 
Гумондор ҳибсга олинган, ҳозирда мазкур воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади манбаа хабарида.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Марина Лаквекелиан Жарроҳлик Собиқ эри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Timur
15:54 20.11.2017

Iltimos ba'zida tema nomlarini wunaqa xato bn yoki tuwunarsiz yozasizlar. E'tiborli bulib yozilar. Sarlavhadan kim nima ligini tuwunib bulmaydiku.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!