UzGazOil АЁҚШ тармоғи тегишли бўлган “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси шаҳобчалар фаолиятига ўзгартириш киритиш истагида.
Маълумотларга кўра, “UzGazOil” АЁҚШ тармоғи тегишли бўлган “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси шаҳобчалар фаолиятига ўзгартириш киритиш истагида “ЛУКОЙЛ” уларнинг бир қисмини сотиб олиши мумкин.
Тошкент шаҳридаги Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмасига яқин ҳудудда жойлашган шаҳобчада дизель ёқилғиси, АИ-92, АИ-95 ва EURO-5 стандарига мос бензин сотилиши маълум қилинган эди.
Шунингдек, бу шаҳобчада мижозлар учун бир қатор интерактив хизматлар йўлга қўйилиши мўлжалланган. Улар қаторида шиналарни шишириш, тозалаш, санузел, мобил ускуналарни қувват олдириш, бепул Wi-Fi имкониятларини келтириш мумкин.
Бундан олдинроқ, “UzGazOil” АЁҚШлар тармоғининг номи Uzbekneftegaz’га ўзгартирилган эди.