...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ президент Пак Кин Хе сўроқ қилинади


17:27, 15.03.2017 Олам
 2 057

Прокурорлар собиқ президент Пак Кин Хени 21 март куни соат 09:30 да сўроқ учун келишни сўраб, унинг расмий вакилига мурожаат йўллашди.

Жанубий Корея прокуратураси 21 март куни собиқ президент Пак Кин Хени коррупцияга оид масала бўйича сўроқ қилиш учун чақирди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.
 
“Прокурорлар собиқ президент Пак Кин Хе 21 март куни соат 09:30 да сўроқ учун келишини сўраб, унинг расмий вакилига мурожаат йўллашди”, дейилади хабарда. Вакил собиқ президент терговчилар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирган.
 
Эслатиб ўтамиз, Пак Кин Хенинг дугонаси Цой Сун Силь билан боғлиқ коррупцион можаро президентнинг импичментига сабаб бўлди. Цой Сун Силь Кореянинг йирик компанияларидан қарийб 70 миллион долларни ўзлаштирганликда айбланмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Жанубий Корея Пак Хин Хе Коррупцион можаро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!