...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ Бош вазир жавобгарликка тортиладими?


10:41, 08.09.2017 Олам
 2 905

Навоз Шариф 2017 йил 28 июль куни Покистон олий суди томонида бир қанча айбловлар сабаб Бош вазир лавозимидан четлатилган эди...

Покистон миллий ҳисоб ва назорат бюроси тарқатган хабарга кўра, мамлакатнинг собиқ Бош вазири Навоз Шариф, унинг оила аъзолар ва амалдаги молия вазири Исҳоқ Дар устидан жиноий иш очиш мақсадида зарур ҳужжатлар тўпланмоқда. Бу ҳақда РИА Навости хабар берди.
 
Хабарда келтирилишича, Покистон олий суди Навоз Шариф ва унинг оила аъзолари устидан учта жиноий ишни ва молия вазири Исҳоқ Дар устидан битта жиноий ишни олиб бориш учун рўйхатдан ўтказган.
 
Навоз Шариф 2017 йил 28 июль куни Покистон олий суди томонида бир қанча айбловлар сабаб Бош вазир лавозимидан четлатилган эди.
 
Маълумот учун, Навоз Шариф 1949 йилда Покистонинг Лаҳор шаҳрида туғилган. Унинг Бош вазирлиги даврида Покистон ҳукумати “Чагаи–1” ядро қуролига эга бўлган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, у 3 марта Покистон Ислом Республикаси Бош вазири (1990–1993, 1997–1999, 2013–2017 йиллар давомида) бўлган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Навоз Шариф Покистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!