Ўғлида аутизм касаллиги борлигини маълум қилган Бенжаминнинг онаси ҳар қанча уринмасин, Жон ўша куни қамоқхонадан қўйиб юборилмаган.
Маълумотларга кўра, Бенжамин 2016 йилнинг октябрь ойида синф раҳбарини тепганлик ва юзини тирнаганликда айбланмоқда. Жон Бенжамин ушбу воқеадан сўнг мактабга келмай қўйган. Аниқланишича, шунча вақт уйида якка тартибда таълим олган.
Мактаб маъмурияти томонидан 12 апрель куни синфдан синфга ўтиш тестларига чақирилган Жоннини имтиҳон вақтида кўриб қолган жабрланувчи раҳбар дарҳол полицияни чақирган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари ёш боланинг қўлига кишан таққан ҳолда қамоққа олиб кетган. Ўғлида аутизм касаллиги борлигини маълум қилган Бенжаминнинг онаси ҳар қанча уринмасин, Жон ўша куни қамоқхонадан қўйиб юборилмаган.
Штат прокуратураси ушбу иш боланинг соғлиғи билан боғлиқ муаммо экани ва Хейгудлар оиласига келгусида моддий ҳамда сиёсий ёрдам беришини тасдиқлади.