...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сибирда айиқ “Самосвал” ҳайдовчисини ғажиб ташлади


16:05, 16.05.2016 Олам
 5 184

Айиқни бир неча бор ҳайдашга ҳаракат қилишди, аммо у ўлжасини нобуд қилмай қўймади.

Эвенкий автоном округида 52 ёшли “Самосвал” ҳайдовчиси айиқ ҳужумиданг сўнг вафот этди, деб ёзади “Mir24.tv” нашри.
 
Маълумотларга кўра, қишки уйқудан уйғонган айиқ кутилмаганда Байкит қишлоғидан 143 километр узоқда бўлган ҳудудда “Самосвал” ҳайдовчисига ҳужум қилган ва уни ғажиб ташлаган. Ҳайдовчи олинган жароҳатлар туфайли ўша ернинг ўзида вафот этган.
 
Ҳайдовчига ташланаётган айиқни ён-атрофдаги одамлар турли йўллар билан ҳайдашга уринган, аммо ҳайдовчи ақиқ чангалидан қутқариб олишнинг имкони бўлмаган.
 
Айиқ билан тўқнашувда вафот этган шахс 1964 йилда туғилган фуқаро экани, унинг “Велесстрой” компаниясида фаолият юритгани аниқланган.
 
Эвенкий тумани маъмурияти аҳолини айиқларнинг уйғониш мавсумида кўчалар, ўрмонлар ва тоғ олди ҳудудлардан ўтишда эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Сибир Самосвал Айиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!