...
МЕНЮ
ONLINE TV

Си Цзиньпин кутилган барча лавозимларни эгаллаб бўлди


11:27, 17.03.2018 Олам
 2 349

У энди қонунга кўра, яна беш йил мамлакатни идора қилади.

Бугун, 17 март куни 13-Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишида депутатлар бир овоздан Хитойнинг амалдаги раиси Си Цзиньпинни иккинчи муддатга сайлашди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
 
Бундан ташқари, Си Цзиньпин 1982 йилда мамлакат раиси ва реформатори Дэн Сяопин ташаббуси билан ташкил этилган Хитой Марказий ҳарбий кенгаши раислигига ҳам сайланган.
 
Кейинги икки кун давомида депутатлар мамлакат Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва Хитой халқ банки раиси номзодини тасдиқлашади ва ҳукумат таркибини шакллантиради.



Яқинда Хитой конституциясига қабул қилинган тузатмаларга кўра, эндиликда Хитой раиси лавозимини бир киши чекланмаган миқдорда эгаллай олади. Аввал бунга қаторасига 2 муддатдан кўп марта рухсат берилмаган.

Маълумот ўрнида, 64 ёшли Си Цзиньпин икки марта уйланган, бир нафар фарзанди бор. Охирги марта 2013 йилнинг 14 март куни мамлакат раислигига сайланган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Хитой Си Цзиньпин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!