
21-22-июнь кунлари эса Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг ўн учинчи йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Жорий йилнинг 21-22-июнь кунлари эса Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг ўн учинчи йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда..
Йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари раҳбарлари маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишларини ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик кун тартибига кирадаган бошқа мавзуларни муҳокама қиладилар.