...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швециялик эркаклар “юридик аборт” ҳуқуқини қўлга киритишлари мумкин


02:23, 06.03.2016 Олам
 3 723

Бу Швециядаги эркакларга ҳали туғилмаган ҳомиладан қонуний воз кечиш ҳуқуқини беради.

Швециядаги Либерал партия раҳбарияти вакиллари эркаклар учун “юридик аборт” ҳуқуқини жорий қилиш ва уни қонун билан тасдиқлаш таклифини бермоқдалар. Бу эркакларга рафиқаси ёки севган инсонининг ҳомиласидан қонуний тарзда воз кечиш имконини беради. Бу ҳақда “The Local” нашри маълумотлари асосида “Obzor.press” ёзмоқда.

“The Local”да ёзилишича, ота бўлишни истамаган эркаклар боладан қонуний воз кечишга доир аризани топширишлари мумкин. Бу қонунга кўра аборот ҳомила 18 ҳафталик бўлгунига қадар амалга оширилиши керак. Агар ҳомила 18 ҳафтадан катта муддатда ривожланаётган бўлса, ҳужжат ўз кучини йўқотади.

Маълумот учун айтиш керакки, Швецияда ҳомилани 18 ҳафтагача аборт қилишга рухсат берилган.

Бунда “ота бўлиши мумкин бўлган”, аммо буни истамаган эркаклар ҳомиласи олиб ташланган аёлга алимент тўламайди.

Либерраллар қаноти раҳбари Марк Нильсеннинг фикрига кўра, бу аёлларга уларнинг турмуш ўртоғи ота бўлиш ва оила мажбуриятларини ўз бўйнига олишга тайёр ёки тайёр эмаслигини билиш, уни синаш имконини беради. Шу билан бирга Нильсон ОАВга ушбу қонун орқали аёлларни камситиш истагидан йироқ эканини ва ушбу қарорни қабул қилиш таклифи илк бор аёллар томонидан киритилганини айтган.

Бироқ унинг сўзларидан кейин ҳам қабул қилинажак қонунга қарши фикрлар авж олмоқда. Хусусан, Нильсон бошчилигидаги гуруҳга “Бу қарор учун ҳаммангизни деворга тик турғазиб отиб ташлаш керак” қабилидаги таҳдид хатлари келиб тушган.
Умида Якубова

Теглар:Аборт Швеция Қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!