Швеция хавфсизлик полицияси SÄPO уч киши қўлга олингач, мамлакатда террорчилик хавфи ўзгармай қолаётганини маълум қилган.
Прокуратуранинг маълум қилишича, теракт уюштиришда гумонланиб ҳибсга олинганларнинг барчаси ўзбекистонлик.
Шунингдек, ҳибсга олинганларнинг биттаси ўтган йилнинг апрель ойида Стокгольмдаги теракт ижрочиси сифатида гумонланувчи ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов билан алоқада бўлган.
Маълум бўлишича, Швеция хавфсизлик полицияси гумонланувчиларни кузатувга олган бўлиб, улар теракт уюштириш учун бир қанча вақт тайёргарлик ҳам олиб борганлар.
Швеция хавфсизлик полицияси SÄPO уч киши қўлга олингач, мамлакатда террорчилик хавфи ўзгармай қолаётганини маълум қилган.