...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шукурилло Исроиловнинг Манзурага “суйкалиши” мухлисларнинг ғашига тегди


14:03, 14.04.2016 Шоу-бизнес
 15 818

Суратни кўрган интернет фойдаланувчиларининг аксарияти Шукурилло Исроиловнинг хонанда Манзурага “суйкалиб”, юзини-юзига босиб суратга тушганига ғашларига келганини айтишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан вилоятлар бўйлаб ўтказилаётган фестивалларда иштирок этаётган “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева ижтимоий тармоқларга тинимсиз суратларини жойлаш билан банд.
 
Хонанданинг бугун тонгда тармоққа жойлаган сурати эса мухлислар ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу суратда Манзурадан ташқари “Афруз” гуруҳи йигитларидан Музаффар Бобохонов, режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов, қизиқчи Шукурилло Исроиловни кўриш мумкин.
 
Суратни кўрган интернет фойдаланувчиларининг аксарияти Шукурилло Исроиловнинг хонанда Манзурага “суйкалиб”, юзини-юзига босиб суратга тушганига ғашларига келганини айтиб, Манзурадан бу суратни олиб ташлашини сўрашмоқда.
 
Хонанданинг аксарият мухлислари эса унинг ташқи кўринишидаги бир хилликдан нолиб, соч турмаги ва пардоздаги бўёқлар рангини ўзгартириши илтимос қилишмоқда. 

Теглар:Манзура Йўлдошева Жавлон Шодмонов Шукурилло Исроилов Музаффар Бобохонов Афруз гуруҳи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

SHANNOZ
16:36 31.05.2016

Шерзод Шарипов нинг фикрларига кушиламан.тугри мухлислар учун хаммаси кизик лекин роса чукурлашиб кетиш шарт эмас.


Kamola
16:15 15.04.2016

Ассалому алайкум сайт ижодкорлари! Сизлар томондан эълон қилинаётган хабарча ва мақолалар бошқа сайтлардан анча фарқ қилади. Умида Якубова томонидан ёзилаётган таҳлилий мақола ва таржималарни кузатиб бораман. бундан ташқари расмлар орқали хабарчаларни ҳам тарқатишингиз таҳсинга лойиқ. Биринчилик билан хабар тарқатишилар эса ўзига хос йўналишга эга эканлигиздан далолат. Аммо охирги пайтларда жуда ҳам майда чуйда хабарчаларни оммалаштиришингиз унчалик ҳам мантиқга тўғри келмайди. Асосан шоу-бизнес вакилларини ҳаёти, юриб туриши ёки боласига ёзиш кенг аудиторияучун қизиқ, аммо доим ҳам ҳар куни улар ҳақида мақола ўқиш сизларга бўлган ишончни сунишига сабаб бўлмоқда. уйлайманки юқоридаги изоҳлардан келиб чиқиб бизга янада қизиқарли ва мазмунли материалларни тақдим этасизлар. Ижодиларга омад!


Noza
10:40 15.04.2016

xa bu gapga man xam kushilaman! boshka kizikarli va manoli gapla yozila iltimos!


Шерзод Шарипов
17:40 14.04.2016

қалампир ижодкорлари сизлардан илтимос, бунақа майда нарсаларга эътибор берманг. ит ҳуради карвон ўтади деган мақол бор. ким фарзанд кутади, яна кимдир кимнидир ўпади, ҳаёт давом этади. дунёда ва юртимизда қанчадан қанча муҳум воқиялар бўлиб ўтмоқдаку. ОАВ бир қадам олдинда юриши кераклигини биздан кўра яхшироқ биласизлар. яна бир бор илтимос, ғашга тегадиган нарсаларни ёзманглар. эътибор учун олдиндан рахмат



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!