Ереванда бир неча юз киши Тоғли Қорабоғдаги вазиятдан норози бўлиб намойиш ўтказди.
Норозилик намойишининг иштирокчилари бир неча юз кишини ташкил этди. Намойишчилар Россиянинг Озарбайжонга қурол-яроғ сотишидан норози эканларини билдирдилар.
Намойиш иштирокчилари “Россия – душман”, “Биз – Арцаха хўжайинимиз”, “Озод, мустақил Арманистон”, “Арцаха сизларга полигон эмас” (арман тилида Тоғли Қорабоғ Арцаха дейилади), дея қичқирдилар. Бундан ташқари, улар Арманистон Евроосиё иқтисодий иттифоқидан чиқиши керак эканлигини ҳам таъкидлаб ўтдилар, дейилади хабарда.