Бугун хонанда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига турмуш ўртоғи билан тушган суратини жойлаштириб, барча саволларга жавоб берди.
Кеча, 12 май куни Тошкендаги “Яккасарой” ресторанида Ўзбекистоннинг энг таниқли рэперларидан бири Шоҳруҳ ва Златанинг тўйлари бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Икки яшар Ислом исмли ўйли бўлган Шоҳруҳ ва Златанинг шунча йил ўтиб энди турмуш қураётганлари кўплаб саволларга сабаб бўлганди. Бугун хонанда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига турмуш ўртоғи билан тушган суратини жойлаштириб, барча саволларга қуйидагича жавоб берди:
“2,5 йил аввал қонуний никоҳдан ўтиб, кичкина байрам қилиб оила қурганман. Шу йиллар шароит бўлмагани учун тўй маросими ўтказмадим. Кеча яқинлар учун тўй ўтказдик, ортиқча гап-сўзларга ҳожат йўқ”, деб ёзади Шоҳруҳ рэпер.