Айни вақтда концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Шоҳруҳнинг маълум қилишича, унинг галдаги концерт дастури жорий йилнинг 24-25 март кунлари бўлиб ўтади. “10 йиллик ижодим” деб номланган конер дастурига айни кунларда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.
Маълумот учун, Шоҳруҳ рэпернинг “Болалигим”, “Ватаним”, “Қайт”, “Воқеа” каби қўшиқлари ёшлар қалбидан жой олган.
Гарчи ўзбек шоу-бизнесида рэп йўналишининг пайдо бўлиши қатор танқидларга сабаб бўлган бўлса-да, Шоҳруҳ рэпер куйлаган қўшиқлар айнан қайсидир ижтимоий мавзуда бўлгани билан омма эътиборни тортган.