...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоу-бизнес вакилларидан бири ўғилли бўлди


14:13, 29.06.2016 Шоу-бизнес
 10 687

Бу хушхабарни хонанданинг ўзи таҳририятимизга қўнғироқ қилиб етказди.

“Йўғ-эй” номли қўшиғи билан тингловчилар эътиборига тушган ёш хонанда Юнусбек Юсупов кеча, 28 июнь ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи таҳририятимизга қўнғироқ қилиб хабар берди.
 
“Айни дамда ўзимда йўқ хурсандман. Ҳали исм қўйганимизча йўқ. Онам Асилбек деб исм қўямиз деяптилар”, дейди хонанда биз билан суҳбатда.
 
Маълумот учун, Юнусбек Юсупов Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг шогирди. У 2015 йилнинг 8 сентябрида турмуш қурган эди.  
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан хонанда Юнусбек Юсупов муборакбод этиб, чақалоққа сиҳат-саломатли ва узоқ умр тилаб қоламиз.

Теглар:Юнусбек Юсупов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!