Ҳалок бўлганларнинг асосий қисмини Туркия фуқаролари бўлиб чиқди.
Ҳозирча шахси аниқланганлардан 26 нафари Туркия фуқароси ва бир киши эса украиналик бўлиб чиқди. 13 кишининг жасади уларнинг қариндошларига топширилди.
Аэропорт терактдан кейин аввалги ҳолатда ишламоқда. Туркия ҳукуматининг айтишича, юз берган терактда ИШИД террористик ташкилотининг қўли бор. Бироқ ташкилот қўпорувчилик юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олганича йўқ.
Баъзи манбаларда ёзилишича, Истанбулдаги портлаш ИШИД ташкил топганига икки йил бўлгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ташкилот 2014 йил 29 июнь куни ўзи “халифалик” деб эълон қилган эди.