Шимолий Кореянинг расмий вакили КХДР ядровий синовларини тўхтатмаслигини таъкидлаган.
Америка ҳарбийларининг ОАВга берган маълумотларга қараганда, ўрта радиус ҳаракатидаги ракета бўлиши мумкин. Бу ушбу ойдаги учинчи синалган ракета бўлиб, аввалгилари сингари муваффақиятсиз амалга оширилди.
Ракета парвози Пукчхан аэродромидан маҳаллий вақт билан соат 05:30 да амалга оширилди.
АҚШ Тинч океани қўмондонлиги вакилининг айтишига қараганда, ракета парвоздан бир неча сония ўтгач, портлаган ва мамлакат ҳудудини тарк этмаган.
Шимолий Кореянинг расмий вакили КХДР ядровий синовларини тўхтатмаслигини таъкидлаган эди.