
Ҳибсга олинган тиббиёт ходиминг лавозими ва вазифаси айтилмаган.
Аёл 8 нафар чақалоқни ўлдиришда гумон қилиняпти, текширув ҳозирда давом этмоқда. У сабабли 17 нафар гўдак ҳалок бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Маълумотга кўра, полиция бир йил аввал 2015 йил мартдан 2016 йил июлгача шифохонада чақалоқлар ўлими кўпайгани сабабли текширув бошлаган.
Статистика маълумотларига қараганда, Честер графиняси шифохонаси гўдаклар ўлими бўйича мамлакатда энг юқори ўринда экан.
Текширув вақтида полиция 17 та шубҳали ўлимни аниқлаган. Шунингдек, улар 15 та гўдакларнинг саломатлиги кескин ёмонлашиб кетиши ҳолатини аниқлашган. Аҳволи оғирлашган гўдаклар омон қолган.
Маълум бўлишича, шифохона хабарни изоҳлашдан бош тортяпти. Ҳибсга олинган тиббиёт ходиминг лавозими ва вазифаси айтилмаган.