Актриса орзулари рўёбга чиқишининг сирини оммага ошкор этди.
“Бугун, менинг орзум ушаладиган кун. Аслида ҳамма ҳайвонларни жуда яхши кўраман. Лекин бугун синглим билан жуда бахтлимиз. Дельфинлар билан кечадиган бугунги кунимиз бир умр эсда қоларли бўладиганга ўхшайди. Улар бирам ширин, бирам ёқимтой, буни сўз билан ифода этиб бўлмайди. Ҳаммага яхши кайият тилайман, бизда ёз”, деб ёзади Муҳаммедова.
Кейинги постда эса у орзуси ҳақида шундай дейди, “Орзуларим доим ушалади. Бунинг пинҳона сирини айтайми? Яхши ният, ҳавас, оқ кўнгил ва покиза қалб!”
Маълумот учун, актриса Дубайга ёлғиз эмас, синглиси ва бувиси билан жўнаб кетган. Бир неча ой аввал у актёр Азамат Аҳроров билан Хитой сафарида бўлган эди. Ўша вақтларда Азамат Аҳроров Муҳаммедовага турмуш қуриш таклифини берган. Шаҳзода Муҳаммедова бу борада сайтимизга интервью ҳам берган эди. Шу кунларда уларнинг муносабатларига путур етган чоғи, Муҳаммедованинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида Аҳроров билан тушган суратлари кўринмай қолди.