...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода Муҳаммедова кимга турмушга чиқаётганини айтди


14:41, 26.07.2016 Кино
 34 864

Актрисанинг маълум қилишича, тўй куни ҳали аниқ эмас

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ва ёш актёр Азамат Аҳроров ўртасидаги муносабатлар бир неча ойлардан буён муҳокамаларга сабаб бўлиб келаётган эди. Аввалроқ,  Муҳаммедова Аҳроров билан муносабатларини яшириб, шунчаки, у суратга олаётган фильмда бош ролни ижро этаётганини, ораларида ҳеч нарса йўқлигини айтган эди. Кўп ўтмай, Азамат Аҳроров Шаҳзода Муҳаммедованинг қўлини сўрагани, совға-саломлар билан унга турмуш қуриш таклифини бергани маълум бўлди. Бироқ актриса таҳририятимизга бу таклифни ҳали ўйлаб кўрмагани, турмуш қуришини ўзи эмас, балки оила аъзолари ҳал қилишини айтганди.
 
Мана, бир неча кундирки, Шаҳзода Муҳаммедова ҳам, Азамат Аҳроров ҳам биргаликда тушган суратларини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига жойлашштириб, изоҳ ўрнида “юракча” қолдиришмоқда. Интернет орқали уларни кузатиб борадиган мухлислар эса икки ёш бир-бирига жуда мослигини айтишмоқда. “Qalampir.uz” муносабатларга ойдинлик киритиш мақсадида актриса Шаҳзода Муҳаммедова билан боғланди.
 
“Азамат Аҳроров совчи қўйгани ҳақида аввал ҳам айтгандим. Кейин қўлимни сўради, мен эса рози бўлдим”, дейди Муҳаммедова.
 
Актрисанинг маълум қилишича, тўй куни ҳозирча аниқ эмас. “Катталар ўзаро келишиб олишгач, тўйимиз қачон бўлишини маълум қиламиз”, дейди актриса.
 
Маълумот ўрнида, Азамат Аҳроров ўзини режиссёрликда ҳам синаб кўрмоқда. Асли бухоролик бўлган Аҳроров анча йиллардан буён Тошкентда истиқомат қилади.

Теглар:Шаҳзода Муҳаммедова Азамат Аҳроров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Timurjon
12:37 16.08.2016

E to'xtanglar Shaxzoda Muxammedova oldin ham turmishga chiqmaganmidi a????


Asal
23:11 13.08.2016

Azamat Axrorovni hech kimba bermayman baxtsiz bölinglar



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!