...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “Насаф” бош мураббийини давлат мукофоти билан тақдирлади


10:15, 26.08.2017 Спорт
 3 396

Бердиев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа ходимлари Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланди.
 
Улар орасида Ўзбекистонда 2016 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган “Насаф” футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳам бор.
 
45 ёшли мутахассис “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди.
 
Маълумот учун, Рўзиқул Бердиев 2008–2011 йилларда “Насаф” мураббийлар штабида ассистент, 2012 йилдан буён эса бош мураббий лавозимида ишлаб келмоқда.
 
Рўзиқул Бердиев Қарши клуби ишлаб келаётганидан буён жамоа бир марта мамлакат вице-чемпиони (2011), 6 карра бронза медаль соҳиби (2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016), Ўзбекистон Кубоги (2015) ва Суперкубоги (2016) ғолиби ҳамда ОФК Кубоги (2011) соҳиби бўлган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Рўзиқул Бердиев Шавкат Мирзиёев Насаф Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!