Ушбу ташриф Шавкат Мирзиёевнинг бу йил Туркманистонга уюштираётган учинчи сафари сифатида тарихга муҳрланмоқда.
Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.
Ташриф доирасида ЎзбекистонПрезиденти қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиши режалаштирилган.
Маълумот учун, ушбу ташриф Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил Туркманистон Республикасига учинчи сафари сифатида тарихга муҳрланмоқда. Президент 6-7 март ва 19-20 кунлари Турманистонга ташриф буюрган эди. Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов эса сўнгги бор Ўзбекистонга 2016 йил 3 сентябрь куни Биринчи Президент Ислом Каримовнинг дафн маросимида иштирок этиш учун келган эди.