
Ўзбекистон Президенти фармони билан Тожикистоннинг давлат фан ва санъат арбоблари тақдирланди.
Қардош Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ва бойитиш борасидаги фаол ва самарали фаолияти, мамлакатларимиз орасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва кўп томонлама стратегик шерикчиликни ривожлантиришдаги хизматлари учун қуйидагилар орденлар ва фахрий унвонлар билан мукофотлансин:
Қоҳир Расулзода - Тожикистон Республикаси Бош вазири
Сирожиддин Муҳриддин - Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири
Низом Қосим - Тожикистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси
Тошпўлат Гулмуродов - Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари малакасини ошириш институтининг кардиожарроҳлик кафедраси мудири
Али Муҳаммадиев - Тожикистон Республикаси Фанлар академияси Қўлёзмалар мероси фондининг бўлим мудири
Ифтихор Ширинджонович Джураев - Тожикистон Республикаси Геодезия ва ер бошқаруви давлат қўмитасининг чегараларни делимитация ва демаркация қилиш давлат геодезия назорати инспекцияси бошқарма бошлиғи
Рахим Марупов – Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг С.Умаров номидаги физика ва техника институти бош ходими
Ҳасан Бердиқулов – Тожикистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Адҳам Холиқов – “С.Айний номидаги опера ва балет академик театри” давлат муассасаси бадиий раҳбари
Давлат Холов – Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг «Фалак» давлат ансамбли бадиий раҳбари
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев
Тошкент шаҳри, 2018 йил 29 август