Девоннинг бошқарув ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатда келтирилишича, Девон таркибига Ташкилий-кадрлар хизмати, Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати, Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати, Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш хизмати, Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари хизмати, Ишлар бошқармаси, Ижро этувчи аппарат, шунингдек , асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарори билан белгиланадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати киради.
Девоннинг бошқарув ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Қуйида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тузилмаси келтирилган:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тузилмалар, шунингдек, унинг ваколатларини амалга оширишга кўмаклашувчи маслаҳат ва кенгаш органлари қуйидагича тартибда: