“Сарой жавоҳири” сериалидаги Тангем образи орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
Мамлакатга турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова билан ташриф буюрган Президент Шавкат Мирзиёев шарафига 23 ноябрь куни Жанубий Корея Республикаси Президенти саройида тантанали кутиб олиш маросим ташкил этилган эди. Унда Жанубий Кореянинг кўзга кўринган давлат ва жамоат арбоблари қаторида Ўзбекистонда ҳам машҳур бўлган “Сарой жавоҳири” сериали бош қаҳрамони, Тангем образи ижроси Ли Ён Э ҳам иштирок этди.
Ижтимоий тармоқларда Президент Шавкат Мирзиёев ва Тангем (Ли Ён Э)нинг саломлашаётгани тасвирланган суратлар тарқалмоқда.
Ушбу сериал 2005 йилда Ўзбекистонда катта шуҳрат қозонган эди. Сериал аввал рус тилида Гулнора Каримовага тегишли бўлган “ТВМ” телеканалида, кейин эса ўзбек тилида “Ўзбекистон” телеканалида намойиш этилган эди.