...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов томонидан имзоланган фармонга ўзгартиш киритиш бўйича фармон чиқарди


15:17, 25.05.2017 Жамият
 7 758

Ислом Каримовнинг 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги фармон имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев кеча, 24 май куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида
 
Касаначиликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқаришга жалб этиш, саноат корхоналари билан касаначилик ўртасида кооперацияни кенгайтириш мақсадида:
 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармони 3-бандидаги “2019 йилнинг 1 январигача” деган сўзлар “2021 йилнинг 1 январигача” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 
2. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
 
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев
 
Тошкент шаҳри, 2017 йил 24 май

Теглар:Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар