Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тутиб бериш бўйича шартлар келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги экстрадиция тўғрисидаги Битим 2018 йил 30 апрель куни Тошкент шаҳрида имзоланган эди.
Битимда томонларнинг ушлаб бериш бўйича мажбуриятлари, ушлаб бериш учун асос бўладиган жиноятлар, рад қилишнинг мажбурий ва ихтиёрий асослари, кечиктирилган ёки шартли топшириш ҳамда ҳамкорликнинг мазкур соҳага доир бошқа масалалар белгиланган.