...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Дания қироличасига таъзия билдирди


19:07, 14.02.2018 Олам
 2 576

Охирги кунларда шаҳзода Хенрикнинг соғлиғи ўта ёмонлашиб қолгач, шифохонадан саройга қайтишни ва ўз яқинлари даврасида бўлишни хоҳлаган.

Кеча, 13 февраль куни Дания шаҳзодаси Хенрик 84 ёшида вафот этди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шаҳзода Хенрикнинг вафоти муносабати билан унинг турмуш ўртоғи Дания қироличаси Маргрете II га таъзия билдирди.
 
Охирги кунларда шаҳзода Хенрикнинг соғлиғи ўта ёмонлашиб қолгач, шифохонадан саройга қайтишни ва ўз яқинлари даврасида бўлишни хоҳлаган.
 
Шаҳзода Хенрик 28 январдан буён Копенгагендаги Қироллик шифохонасида ётган. Унинг ўпкасида шиш борлиги ва бу унинг саломатлигига катта таъсир ўтказгани айтилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Шаҳзода Хенрик 1934 йилда Францияда туғилган. 1967 йилда  Маргрете II га уйлангач Дания фуқаролигига ўтган ва ўз навбатида мамлакат валиаҳд-шаҳзодаси бўлиб қолган.
 
Дания қироличаси Маргрете II 1972 йилдан буён ҳукумат бошлиғи саналади.
Икром Раҳмон

Теглар:Шавкат Мирзиёев Дания Маргрете II Хенрик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!