Озод этилган ҳудуд аҳолиси оч-наҳорлигича қолмоқда.
Хабарингиз бор, Суриянинг Мосул шаҳрини ИШИД жангарилари эгаллаб олган. Уларни қириб ташлаш учун қатор давлатлар, хусусан, Россия, АҚШ, Туркия бирлашган ҳолда харбий харакатларни олиб боришмоқда.
Деярли ҳар куни, Мосулдаги битта ҳудуднинг ИШИД жангариларидан озод этилгани ҳақида хабарлар келмоқда.
Бугун, 1 февраль куни Мосулнинг шарқий қисми ИШИД жангариларидан бутунлай озод этилди. Бироқ террорчиларнинг қақшатқич зарбалари, ваҳшийларча муносабатидан азият чеккан мамлакат аҳолиси оч-наҳорлигича қолмоқда. Бу ҳақда “Euronews.com” хабар қилди.
Шарқий Мосулда озиқ-овқатнинг камлиги боис, нархлар жуда юқори. Мосулни унинг ички қисми билан фақат биттагина йўл боғлаб туради. Ушбу йўлдан озиқ-овқат олиб ўтиш жуда мушкул.
Вайроналар остида қолган шаҳарда ишнинг йўқлиги боис, одамларнинг ёнида егуликка етадиган пули ҳам йўқ. Қўшни давлатлардан келган гуманитар ёрдам эса ҳаммага етмайди.
“Уларга ёрдам керак. Энди бу ҳудуд озод. Бу ерда истиқомат қилган оилалар ўз уйларига қайтишмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларини бу ергача олиб кириш жуда қийин масала. Шундай бўлса-да, биз бу ишни Эрбиль орқали амалга оширишга ҳаракат қилаяпмиз”, дейди Қизил ярим ой жамияти вакили Жавад Мурад.
Бу аҳоли учраётган ягона муаммо эмас. Ҳозирда уйларига қайтаётган аҳолининг бошпанаси бўлгани билан, хонадонларда сув, электр токи йўқ. Хукумат сув билан боғлиқ муаммони бартараф этишга уринмоқда. Аммо бу вақт талаб қилади.
Мосулнинг ғарбий қисми ҳамон ИШИД жангарилари қўлида. Ушбу ҳудудни ҳам террорчилар зулмидан озод этишга қаратилган кураш давом этмоқда.

Умида Якубова