...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шанба куни қор ва ёмғир ёғади


21:24, 23.11.2018 Бу қизиқ
 10 250

Эртага кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 24 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +8...+10 даража бўлиб, ёмғир аралаш қор ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +6...+11 даража бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +5...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади. Ҳаво булутли бўлиб, ёмғир аралаш қор ёғиши мумкин.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12, кундузи +12...+17 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 2-10 м/сга етади ва ёмғир ёғади
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи -2...+3 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси ва кундузи 0...+5 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғади.
Сарвиноз Ҳайдарова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!