...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сербиялик аёлнинг 50 йил аввал ажрашган эри унга 1 миллион Австралия доллари мерос қолдирди


18:24, 17.02.2016 Олам
 3 628

“Менга пул керак эмас. Мен учун нон, сув, қишда ўтин бўлса бўлгани. Пуллар энди мени бахтли қила олмайди".

Суратдаги хокисор аёлнинг исми Мария. 86 ёшли бу аёл Сербияда истиқомат қилади. Афсуски, унинг ҳеч кими йўқ. У ёшига ёш қўшаётган йилларни яшаб ўтар экан, “ҳаётнинг мен учун аталган совғаси йўқ” деб ўйларди. Аммо яқиндагина унинг ҳаётида рўй берган воқеа Мариянинг эски хотираларини жонлатириб юборди. 

20 ёшлар афтрофида Мария қишлоқдаги Момчило Златич исмли йигит билан танишиб қолади. Мария ва Момчило ўртасида муҳаббат пайдо бўлгач, улар турмуш қуришади.

1956 йили ёш эр-хотинга Австралияга бориш имконияти туғилади. Пул топиш ва яхши яшаш истагида улар Австралияга йўл оладилар. Албатта, аввалига бегона шаҳарга кўникишнинг ўзи бўлмади, аммо тез орада ҳаммаси изига тушиб кетди. Орадан ярҳрим йил ўтгач, Мария икки ўт орасида қолди. У онаси бетоб экани ва унга доимий парвариш кераклигидан хабар топади. Шу сабабли оилада ягона фарзанд бўлган Мария фалаж бўлиб қолган онасини парвариш, фарзандлик бурчини адо этиш учун зудлик билан Югославияга қайтиб кетади. Онасини ёлғиз ташлаб қўёлмаган Мария у билан Югославияда қолади.

Бу орада Момчилонинг ишлари юришиб кетди. Бироқ у эришганларидан воз кечиб, Югославияга қайтиб боришни истамайди ва Австралияда қолишни ихтиёр этади.

Орадан 50 йилдан ортиқроқ вақт ўтди. Мария Момчило ҳақида ҳеч қандай хабарни эшитмайди. Шу вақт ичида у эрининг миллионер бўлиб кетгани ҳақидаги гап-сўзларни эшитади, аммо ишонмайди.

2011 йили Мариянинг қўшнилари Момчилонинг вафот этгани ҳақида суриштириб билишади. Момчило гарчи рафиқасининг олдига қайтмаган бўлса-да, унга ўлимидан олдин салкам 1 миллион Австралия доллари маблағни мерос қилиб қолдиргани аён бўлади.

Марияни бу хабар унчалик ҳам ҳайратлантирмади. “Менга пул керак эмас. Мен учун нон, сув, қишда ўтин бўлса бўлгани. Пуллар энди мени бахтли қила олмайди. Ахир мен уларни нимага сарф этишни ҳам билмайман. Бироқ Момчило шунча йиллар давомида мени унутмаганидан бахтиёрман”, – дейди Мария.
Умида Якубова

Теглар:Югославия Мерос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Dilroza
11:46 18.02.2016

Ха гап пулда эмас уни унутмаганидан багоят хурсанддир Мария



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!