...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенатор Трампнинг “қўлларини калталатиш”ни таклиф қилди


16:40, 30.07.2018 Олам
 2 905

Маккейн АҚШ президенти НАТОдаги иттифоқчилар билан ёмон муносабатда бўлди деб ҳисоблаяпти.

АҚШ Конгрессининг Республикачилардан сенатори Жон Маккейн президент Дональд Трампнинг имкониятларини қонун билан чеклашни таклиф қилди.
 
Сенатор президент Трамп мамлакатни НАТОдан чиқариш тўғрисидаги қарорни бир ўзи қабул қила олмаслиги учун тақиқ қўйишни маслаҳат бермоқда. Бу ҳақда “T-online” хабар бермоқда.
 
Маккейн парламентнинг бир қанча вакиллари билан биргаликда АҚШнинг НАТОдан чиқиши Сенат рухсатисиз амалга ошмаслигини қонунийлаштирувчи лойиҳани кўриб чиқиш учун киритган.
 
Бу қонун орқали Маккейн ҳарбий алъянсни Америка президентидан ҳимоя қилмоқчи. Сенатор АҚШ президенти НАТОдаги иттифоқчилар билан ёмон муносабатда бўлди, деб ҳисоблаяпти. Шунинг учун, ҳукуматда расмий Вашингтоннинг Шимолий атлантика иттифоқига содиқлиги масаласида шубҳа уйғонган.
 
Маккейн айнан НАТО АҚШни ҳозиргидан омадли ва хавфсиз қилганини қайд этган. У 70 йил давомида иттифоқчилар хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигига асосланган демократик тинчлик учун ўзларини ҳам қурбон қилиб келганликларини таъкидлаган.
 
Эслатб ўтамиз, Трамп НАТО шартномасининг 5-моддаси билан белгилаб қўйилганидек жамоавий ҳимояланиш зарурати борлигига шубҳа билдирган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:НАТО Жон Маккейн АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!