3 кун давом этадиган мазкур ташрифда қирол Салмон бин Абдулазиз Россия президенти Владимир Путин, ҳукумат раиси Дмитрий Медведев билан учрашади.
Саудия Арабистони қиролини халқаро аэропортда Россия Федерацияси президентининг ёрдамчиси Дмитрий Рогозин ва мамлакат ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Михаил Богдановлар кутиб олди.
Сурияда давом этаётган сиёсий инқироз ва Эроннинг ядро дастури бўйича келиб чиққан келишмовчиликлар авж олган бир пайтда амалга оширилган ушбу ташриф — Россия тарихида биринчи марта Саудия қиролларининг Москвага расмий ташрифи ҳисобланади.
3 кун давом этадиган мазкур ташрифда қирол Салмон бин Абдулазиз Россия президенти Владимир Путин, ҳукумат раиси Дмитрий Медведев билан учрашади.
Ташриф давомида икки мамлакат ўртасида сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик қилишга доир қатор келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Одил ал-Жубайр бу ташрифни тарихий деб атаган эди.