ИШИД ҳозирда Ироқ ва Суриянинг бир қанча ҳудудларини ўз назоратида ушлаб турибди...
Ироқ ОАВ томонидан тарқатилган хабарга кўра, мамлакат армияси, полиция ва маҳалий аҳолидан ташкил топган “Ал-Ҳашду аш-Шаъбий" кучлари Керкук вилоятида жойлашган Ҳавижа туманини ИШИДдан озод қилиш мақсадида кенг кўламли ҳарбий операция бошлади.
Мамлакат Бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий 29 сентябрда берган баёнотида, Ҳавижа туманини озод қилиш учун навбатдаги босқичига ўтилганини айтган эди.
Маълумот учун, ИШИД ҳозирда Ироқ ва Суриянинг бир қанча ҳудудларини ўз назоратида ушлаб турибди.