Сингапурдан Бирманинг Янгон шаҳрига учаётган ҳаво кемаси Jetstar авиакомпаниясига тегишли.
Самолёт бортидаги уч нафар шифокор болани туғдириб олдилар. Чақалоқнинг вазни 3 килограмга етади, дейилади хабарда.
Чақалоқ ва унинг онаси Янгондаги шифохонага юборилди ва уларнинг аҳволи яхши бўлгани учун кўп вақт ўтмай шифохонани тарк этишган.
Авиакомпания боланинг оиласига 750 АҚШ доллари миқдорида пул беришини ҳақида маълум қилди.
Jetstar авиакомпанияси фарзанд кутаётган аёллардан (ҳомиладорлик вақти 28 ҳафтадан кўп бўлган бўлса) уларнинг соғлиги яхшилиги тўғрисида шифокор тасдиқномасини сўрайдилар.
Бизнинг жамоа парвоз пайтида ҳар қандай вазиятга тайёр туради. Самолёт бортидаги доно шифокорлар назорати остида чақалоқ туғилганидан ва унинг ўз манзилига соғ-саломат етказилганидан хурсандман”, дейди Jetstar компаниясининг вакили.