...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда бекатларда “мобил кутубхона” ташкил этилди


14:44, 10.10.2017 Жамият
 2 581

Энди 200 дан ортиқ китобларнинг электрон шаклини мобил қурилмаларга бемалол юклаб олиш мумкин.

Самарқанд шаҳрининг бир қанча автобус ва трамвай бекатларида “Мобил кутубхона” ташкил этилди.
 
ЎзА хабарига кўра, Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона маркази томонидан Самарқанд шаҳридаги автобус ва трамвай бекатларида “Мобил кутубхона” ташкил этилган.
 
Ушбу ишларда кўзланган мақсад ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш экани таъкидланди. Жорий этилган виртуал кутубхонадан йўловчилар ўз смартфони орқали китобларнинг электрон нусхасини QR-код орқали бепул юклаб олиши мумкин.
 
Шаҳардаги бекатларга миллий ва жаҳон адабиётининг 200 дан ортиқ нодир китоби муқоваси сурати ва QR-коди жойлаштирилган. Йўловчилар ушбу кодни сканерлаб, электрон китобни, шунингдек, унинг аудиоёзувли вариантини телефони хотирасига бепул юклаб олишлари мумкин бўлади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Самарқандда мобил кутубхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар