...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд ҳокимига янги ўринбосар тайинланди


18:48, 16.04.2018 Жамият
 3 177

Рустам Ражаббоевич Қобилов 1984 йилнинг 8 май куни Тойлоқ туманида туғилган.

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Рустам Қобилов бугун, 16 апрелдан эътиборан Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади.
 
Маълумот ўрнида, Рустам Ражаббоевич Қобилов 1984 йилнинг 8 май куни Тойлоқ туманида туғилган.
 
Самарқанд давлат университетини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган.
 
Маълумоти бўйича мутахассислиги: социолог, иқтисодчи.
 
2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.
 
У 2005-2009 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Самарқанд давлат университетидаги бошланғич ташкилоти раҳбари (жамоатчилик асосида);
 
2008-2009 йилларда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Самарқанд вилояти минтақавий ахборот-таҳлил маркази илмий ходими (ўриндошлик асосида);
 
2009-2011 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши “Етакчи ёшлар” маркази раҳбари;
 
2011-2015 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд шаҳар кенгаши раиси;
 
2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси;
 
2017-2018 йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатган.

Теглар:Рустам Қобилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар