Автоҳалокат сабаб қурбон бўлган Ўзбекистон фуқаролари енгил машинада бўлишган.
Маълумотларга кўра, автоҳалокат сабаб Норбек Оленбаевич Норбаев, Маркс Ибрагимович Худайберганов, Кахрамон Файзулоевич Бобожонов қурбон бўлган. Хабарда маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқаролари енгил машинада бўлишган.
Ҳозирча юз берган ЙТҲ ҳақида бошқа маълумотлар ошкор қилинмаяпти.
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда вафот этганларнинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.