...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарада автобус ағдарилиши оқибатида уч нафар ўзбекистонлик жароҳатланди


12:10, 26.04.2016 Олам
 3 576

Автобус Чимкентдан Краснодарга қараб ҳаракатланаётган эди.

Бугун, 26 апрель куни Россиянинг Самара вилоятидаги М-32 федерал трассасида автобус ағдарилиб кетди. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида уч нафар ўзбекистонлик жароҳат олди,  дея РИА Новости хабар берди.
 
Автобус Чимкентдан Краснодарга қараб йўлга чиққан ва Поляков аҳоли пунктидан икки километр жанубда жойлашган йўлда ағдарилиб кетган. Жароҳатланганларнинг аҳволи ўрта даражада,  дейилади хабарда.
 
Маълумотга кўра, автобус ичида 60  киши бўлган ва уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари,  дея тахмин қилинмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Самара ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!