...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саккиз ёшли қизини ўлдирган ота узоқ муддатга “кесилди”


09:58, 03.10.2018 Олам
 14 379

Эркак собиқ турмуш ўртоғидан қасос олиш учун шундай қилгани таъкидланган.

Британиялик Уильям Биллингем саккиз ёшли қизи Мили Биллингемни ўлдиргани учун суд унга 27 йил қамоқ жазосини тайинлади. У бу ишни қизнинг онасидан “қасос” олиш учун қилганини айтган.
 
55 ёшли эркак жазони ўтаб бўлгач, 82 ёшда бўлади. Уни шартли равишда муддатдан олдин озодликка чиқариш масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
 
Суднинг маълум қилишича, эркак собиқ турмуш ўртоғи ахлоққа тўғри келмайдиган ишлар билан шуғуллангани учун уни жазолаш мақсадида жаҳл устида қизини ўлдирганини айтиб ўтган.
 
“Бу қасос олиш эди. Якунда бу ҳимоясиз ва жудаям севимли фарзандининг ваҳший ва қўрқоқларча қотиллиги билан барҳам топди”, деган судя Пол Фаррер.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Буюк Британия қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!